Исломий давлатнинг инқирозиИсломий Давлатда фикрий заифлик ҳижрий бешинчи асрдан, яъни айрим олимлар ижтиҳод эшигини беркитишга чақирган пайтдан бошланди. Бу нарса давлатнинг заифлашуви бўлди. Шундан кейин ҳам мужтаҳидлар чиққан бўлса-да, лекин фикрий заифлик кучаяверди ва давлатнинг таркибига таъсир кўрсатиб, парчаланишига олиб борди. Салибчилик юришлари бошланганда давлат уларга қарши тура оладиган ҳолатда эмасди. Давлат тақрибан икки аср давом этган урушлар гирдобидан чиқа олмади. Бошида салибчиларнинг қўли баланд келди. Натижада улар Ислом юртининг бир қисмини босиб олишди. Кейин Исломий Давлат бу юртларни уларнинг қўлидан озод этди. Сўнг ҳокимият Мамлуклар қўлига ўтди. Улар араб тилининг аҳамиятига, фикрий ва қонунчилик жиҳатларига эътиборсизлик билан қарашди. Натижада ижтиҳод эшиги беркитилди ва Исломни тушуниш заифлашди. Олимлар тақлидни вожиб қилишди. Бу ишлар оқибатида давлатнинг вужудида заифлик кучайди. Кейин мўғул-татарлар ҳужуми дард устига чипқон бўлди ва давлатни янада заифлаштирди. Бироқ, буларнинг ҳаммаси давлатнинг ички ишларига таъсир кўрсатди, ташқи ишларига эса таъсир қила олмади. Унинг халқаро мавқеини заифлаштира олмади. Исломий Давлат қудратли ва бошқаларни қўрқувга солувчи ҳолда қолаверди. Оламнинг катта қисмини Исломий Давлат эгаллаб турарди. Усмонийлар давлати IX ҳижрий (XV милодий) асрга келиб, исломий оламнинг катта қисмини бошқара бошлади ва X (XVI) асрда арабий юртларни ҳам ўз салтанатига бирлаштирди. Унинг қудрати ортди. Салтанатни қудратли қилиш ва қўшинни тартибга солишга катта аҳамият берди. Фатҳлар билан машғул бўлди. Усмонийлар ҳам араб тили Исломни тушуниш учун зарурий омил ҳамда ижтиҳоднинг асосий шарти бўлишига қарамасдан, унга аҳамият беришмади. Исломга фикр ва қонунчилик жиҳатларидан аҳамият берилмади. Натижада фикрий ва қонунчилик даражалари тушиб кетди. Шу боис, давлат ташқи жиҳатдан кучли бўлса-да, фикрий ва қонунчилик жиҳатидаги заифлиги туфайли кучсизланиб қолган эди. Бироқ, бу заифликни Исломий Давлат ўша пайтда англаб етмади. Чунки бу пайтда у шон-шуҳрат ва буюклик чўққисида, ҳарбий жиҳатдан энг қудратли ҳолатда эди ҳамда ўзидаги мавжуд фикр, қонун ва дунёқарашларни Европанинг фикр, қонун ва дунёқарашлари билан солиштирар, ўзининг фикр, қонун ва дунёқараш жиҳатидан Европадан устун эканини кўрар эди ва бундан мағрурланиб, ўзидаги заифликка рози эди. Чунки Европа бу пайтда жаҳолат ва бошбошдоқлик зулматлари ва беқарорлик исканжасида қолган, уйғониш учун қилган барча ишларида муваффақиятсизликка учрарди. Шунинг учун Усмоний Давлат ўз ҳолатини Европага солиштириб, ундан кўра яхши аҳволда эканини, низоми тўғрилигини ва юксак
124-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|